Раъно Ярашева оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
01 июн 2023 62057 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева оғир жудоликка учради. Унинг отаси Сайфулло ҳожи Ярашев кеча, 31 май куни 96 ёшида вафот этди.
Сайфулло ҳожи Ярашев 1928 йилнинг 13 сентябрида Самарқандда таваллуд топган. У умрини таълимга бағишлади, мактабда ўқитувчи, сўнг директор, туман халқ таълими бўлими бошлиғи лавозимларида ишлади. Нафақага чиққач ҳам тинч ўтиргани йўқ. Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрининг аҳолиси энг кўп маҳалласи “Кунжупай” МФЙга раислик қилди.
Сайфулло ҳожи Ярашев 9 фарзанднинг отаси (4 ўғил 5 қиз), 31 набира, 62 эвара, 2 чеваранинг бобоси эди. Раъно Ярашева фарзандлар орасида тўртинчиси, уч ўғилдан кейин тўнғич қиз.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август