Раҳмоналиев жамоаси ЕЧЛдаги уй ўйинларини Озарбайжондаги энг катта стадионида ўтказади
Спорт
−
15:00 483 1 дақиқа
Озарбайжон чемпиони “Сабаҳ” 2026-2027 йилги Чемпионлар лигасининг лига босқичидаги уй учрашувларини Баку Олимпия стадионида ўтказади. Бу маълумот UEFA расмий сайтида ҳам тасдиқланган.
“Бойқушлар” лига босқичидаги тўртта рақибини Бакуда қабул қилади. Жамоа ўз уйида жорий йилнинг 13 октябрь куни “Славия” (Чехия), 20 октябрь куни “Боруссия Дортмунд” (Германия), 25 ноябрь куни “Барселона” (Испания) ва 20 январь куни “Наполи” (Италия)га қарши майдонга тушади.
Қолган тўртта учрашувни “Сабаҳ” сафарда ўтказади. Жумладан, Озарбайжон клуби жорий йилнинг 10 сентябрь куни “Манчестер Юнайтед” (Англия), 4 ноябрь куни “Викинг” (Норвегия), 8 декабрь куни “Вильярреал” (Испания) ва 27 январь куни “Арсенал” (Англия) билан баҳс олиб боради.
Маълумот усун, “Сабаҳ” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умарали Раҳмоналиев тўп тепади. Клуб жорий мавсум Чемпионлар лигасининг лига босқичида ўз тарихида илк бор иштирок этмоқда. Жамоага литвалик мутахассис Валдас Дамбраускас бош мураббийлик қилмоқда.
Live
Барчаси