Тонггача 10 ҳудудда 256 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
19 Сентябрь 2020
8019Бугун, 19 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 256 нафарга ошиб, 50 634 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
158 нафари Тошкент шаҳрида;
21 нафари Андижон вилоятида;
16 нафари Хоразм вилоятида;
15 нафари Жиззах вилоятида;
13 нафари Тошкент вилоятида;
10 нафари Самарқанд вилоятида;
8 нафари Қашқадарё вилоятида;
7 нафари Сурхондарё вилоятида;
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
3 нафари Фарғона вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Ўртачирчиқ туманида яшаган 60 ёшли Т.Т. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Р.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 566 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси