Путиннинг топшириғига кўра Норбоева Россия давлат мукофоти билан тақдирланди
Жамият
−
28 Октябрь 2022
7745Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Россия Президенти Владимир Путин номидан “халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун” “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда бугун, 28 октябрь куни Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко маълум қилди.
“Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путиннинг топшириғини бажаришга ва шундай тантанали руҳда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Камоловна Норбоевани “Дўстлик” ордени билан тақдирлашга ижозат бергайсиз”, дейди Матвиенко Самарқандда бўлиб ўтаётган МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси сессиясининг ялпи мажлисида.
Федерация Кенгаши спикери Норбоевани Россиянинг азалий ва самимий дўсти деб атади.
“Ушбу юксак мукофот Сизнинг тинимсиз виждонан меҳнатингиз учун муносиб баҳо, Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссангиз эътирофи бўлиб хизмат қилади”, дея қўшимча қилган Матвиенко.