Путиннинг иштаҳаси карнай. У хорижий давлатларда аксилтеррор опарецияларини ўтказишга оид қонунни имзолади

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Россия Федерацияси Қуролли Кучлари, бошқа қўшинлари ва органларининг хорижда аксилтеррор ва бошқа операцияларни ўтказишини таъминлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди. 

Унга кўра, Россиядан ташқарида операцияларни амалга оширишни таъминлаш учун энди Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий соҳада махсус чора-тадбирларни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин бўлади. Қонун Россия Федерацияси ҳукуматига иқтисодий соҳада махсус чора-тадбирларни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини беради. 

Қонун, шунингдек, давлат буюртмачиларига – Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Россия гвардияси, ФҚХ (Федерал қўриқлаш хизмати) ва ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати)га тузилган шартномалар бўйича товарлар ва хизматлар ҳажмини ошириш ёки камайтириш имконини беради. 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг махсус чора-тадбирлари билан давлат захирасининг моддий бойликларини ҳисобдан чиқариш, сафарбарлик қувватлари ва обйектларини вақтинча қайта ишга тушириш назарда тутилган.

Юридик шахслар, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, махсус чора-тадбирлар киритилган тақдирда, товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар, давлат шартномаларини тузиш, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари, бошқа қўшинлар, ҳарбий тузилмалар ва органларнинг Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида терроризмга қарши кураш ва бошқа операцияларни ўтказишини таъминлашни рад этишга ҳақли эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

598

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг