Путинни ҳибсга олиш Россияга қарши уруш очиш билан тенг – Рамафоса
Олам
−
19 Июль 2023
10035Россия Президенти Владимир Путиннинг Халқаро жиноий суд (ХЖС) буйруғи билан Жанубий Африкада ҳибсга олиниши Россияга уруш эълон қилиш билан баробар бўлади. Бу ҳақда Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса Гаутенг провинцияси Олий судига юборилган ҳужжатда қайд этди.
"Президент Путинни ҳибсга олиш орқали Россияга уруш эълон қилиш ҳукуматга берилган ваколатларни бузиб, конституцияга зид ва ноқонуний равишда иш кўриш бўлади. Россия билан урушга киришиш бизнинг конституциямизга тўғри келмайди. Мен республиканинг миллий суверенитети, тинчлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, шунингдек, республика аҳолисининг яшаш ва хавфсизлик ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларга эгаман”, деган Рамафоса.
Шу билан бирга, Президент Жанубий Африка ҳукумати ва ХЖС ўртасидаги ўзаро муносабатларда махфийликни сақлаш учун суддан ўз позициясини сир сақлашни талаб қилган. Бироқ кеча, 18 июль куни Олий суд Рамафосанинг Путинни ҳибсга олиш тўғрисидаги ХЖС сўровини бажариш талабига ёзма ва махфий жавоб берган. Суд қарори эълон қилинганидан бир неча соат ўтгач, Рамафоса ўз баёнотининг эълон қилинишига эътироз билдирмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган, чунки улар болаларнинг ноқонуний депортацияси билан боғлиқ ҳарбий жиноятлар учун жавобгар деб топилганди. Шундан сўнг ХЖСга аъзо бўлган Жанубий Африка ҳукумати Владимир Путинни жорий йилнинг август ойида Йоханнесбургда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида иштирок этишдан бош тортишга чақирди ва Кремлни Путинни видеоалоқа орқали саммитда иштирок этишга кўндиришга уринди. Кейинчалик Жанубий Африка BRICS саммитида Россия раҳбари Владимир Путин ўрнига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашишини илтимос қилди. Бироқ Москва буни рад этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь