Путинга умр тилаган франциялик ҳибсга олинди
Олам
−
25 Март
11037Францияда эркак “Яшасин Путин”, “Макрон фирибгар” ва “Макрон ақлдан озган психопат” деган плакатларни ижара уйининг гаражида сақлагани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда 23 март куни “Le Figaro” нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, 22 март, жума куни Франциянинг Пo шаҳрида 51 ёшли эркак Франция Республикаси Президенти ва унинг рафиқасини ҳақорат қилгани учун қўлга олинган. Эркак ижарада турган уй эгаси полицияга гаражда Республика Президентига бағишланган бир нечта ҳақоратомуз плакатлар ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни улуғловчи шиорлар борлиги ҳақида хабар берган.
Суд-тиббий экспертизаси давомида ҳибсга олинган шахснинг ақли расо экани аниқланган. Прокурорнинг айтишича, дастлабки тергов натижаларига кўра, эркакдан фақат жарима ундирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда Бош вазирни ҳақорат қилган икки мухолифатчи ушланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь