Путин яна сафарбарлик эълон қилиши мумкинми?
Олам
−
13 Февраль 2023
9146Россия Украинага бошлаган босқинига бир йиил тўлиши фонида иккинчи бор сафарбарлик эълон қилиши мумкинми? Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков бугун кун тартибига чиққан саволларга жавоб қайтарди. Унинг маълум қилишича, Россияда иккинчи сафарбарлик тўлқини эҳтимоли ҳақида маълумотлар йўқ. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
“Йўқ, ҳеч қандай маълумот йўқ”, дейди Кремль вакили тегишли саволга жавобан.
2022 йил 28 октябрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Президент Владимир Путинга қисман сафарбарлик якунлангани ҳақида ҳисобот берди. Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши чақирилган, қисман сафарбарлик доирасида қўшимча вазифалар режалаштирилмаган.
Ўтган йил охирида Россия Президенти Владимир Путиннинг шахсан ўзи янги эҳтимолий сафарбарлик тўлқини ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Унинг фикрича, мавжуд ҳарбий ресурслар етарли. Жорий йилнинг январь ойи охирида Песков иккинчи сафарбарлик тўлқини эҳтимоли ҳақидаги хабарларнинг ишончсизлиги ҳақида ҳам гапирди.
LiveБарчаси