Путин ва Лукашенконинг учрашуви қанча давом этади?

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко ўртасидаги учрашув қанча вақт давом этади? Ушбу савол билан Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песковга мурожаат қилинди. 

Давлат раҳбарлари учрашуви учун қанча вақт режалаштирилгани ҳақидаги саволга жавобан Кремль вакили: "Қанча вақт талаб қилса, шунча”, дея жавоб қайтарган.  

Песковнинг сўзларига кўра, раҳбарлар ўртасида музокаралар ҳали бошланмаган. 

Лукашенко Сочига бугун, 14 сентябрь куни етиб келди. Бу Беларусь Президентининг жорий 9 август куни ўтказилган сайловлардан сўнг биринчи хорижий сафари.   

Сочида ўтадиган музокараларда Россия-Беларусь стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама қилинади. Савдо-иқтисодий, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек, Иттифоқ давлати доирасидаги интеграция жараёнларини ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.  

Россия Федерацияси Президенти Матбуот котибининг сўзларига кўра, учрашув якунлари бўйича ҳеч қандай ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Лукашенко учрашуви яккама-якка бўлиб ўтади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг