Икки фуқарони 364 минг долларга “ухлатган” шахс қўлга олинди
Жамият
−
03 Май 2019
4879Жорий йилнинг 28 апрель куни Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар Б.П. ва С.А.лар вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.
Мурожаатда 2016 йил 4 ноябрдан 2017 йил декабрь ойига қадар Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида яшовчи А.С. Беруний кўчасида уларга Жомбой туманида жойлашган “Ёғ-мой маҳсулотларини” ишлаб чиқариш заводини харид қилиб, кейинчалик ҳудудда шундай завод қуришни, даромадни биргаликда тенг тақсимлашни айтиб, жами 364 456 АҚШ долларини олган ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.С. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси