Cергелидаги уйлардан олиб беришни ваъда қилиб, пул олган фирибгарлар ушланди
Жамият
−
27 Апрель 2019
5521Жорий йилнинг 25 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилаётган уйлардан олиб беришни ваъда бериб, фуқарони алдаб кетган шахслар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқамаси маълум қилди.
Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил октябрь ойида Спутник даҳасида яшовчи, “Bama Biznes” корхонаси раҳбари Х.Э. ва Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Ж.Х.лар, Яшнобод туманида яшовчи Л.Ҳ. исмли аёлга “Bama Biznes” МЧЖ томонидан қурилаётган янги уйлардан уч хоналигини олиб беришликларини айтиб, алдов йўли билан аёлдан Сергели даҳаси ҳудудида12000 АҚШ долларини олишган ва шу кунга қадар ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Э. ва Ж.Х.лар ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси