Тошкентда уч фирибгар вафот этган аёлнинг уйини сотиб юборган

Жамият

image

Тошкентда уч нафар фирибгар аллақачон вафот этган аёлнинг уйини ҳужжатларини қалбакилаштирган ҳолда сотиб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.

2019 йил 29 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2018 йил 8 октябрь куни Сергели тумани Спутник 8-даҳада яшовчи 50 ёшли С.А., Чилонзор туманида яшовчи 44 ёшли Н.Я. ва 47 ёшли Н.М.лар марҳума 72 ёшли Е.Л. исмли аёлни 2015 йилда вафот этганлигини била туриб, унинг номидаги хонадон ҳужжатларини қалбакилаштирган.

Шундан сўнг, ушбу хонадонни Чилонзор туманида яшовчи 34 ёшли Н.У. имсли аёлга 22 500 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотиб юборган. Суриштирув натижасига кўра, улар пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.А., Н.Я. ва Н.М.лар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Jinoyat

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made