Путин туғилган кунида қандай совғалар олди?
Олам
−
09 Октябрь
31813Беларуслик Александр Лукашенко Россия Президенти Владимир Путинга туғилган кунида ҳунармандлар томонидан ясалган “жиддий совға”ни тақдим этди. Бу ҳақда у журналистларга маълум қилди.
“Совға ўзига хос ва оригинал. Бу нафақат Россияга, балки шахсан Президентга ҳам яхши муносабатда бўлган беларусларнинг қўллари билан яратилган жуда жиддий совға”, деди у.
Лукашенко айнан нима берганига аниқлик киритмади ва бу ҳақда Путиндан сўрашни таклиф қилди.
Шунингдек, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Путинга “яхши турк совғаси” юборган, бироқ унинг нималиги ҳам Кремль томонидан ошкор қилинмаган.
Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков совғанинг қиймати давлат хизматчилари учун рухсат этилган 3 минг рубллик лимитга тўғри келадими деган саволга жавоб берар экан, унинг нархи бироз қимматроқ эканини билдирди.
Россияда давлат хизматчиларига хизмат лавозими ёки хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан совғалар бериш тақиқланган. Истисно оддий совғалар бўлиб, уларнинг нархи 3 минг рублдан ошмаслиги керак. Протокол тадбирлари, хизмат сафарлари ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан давлат хизматчилари томонидан қабул қилинган совғалар федерал мулк ёки давлат субъекти сифатида тан олинади.
7 октябрь куни Путин 72 ёшга тўлди. Кўплаб сиёсатчилар Путинни табриклади. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, булар қаторига Россияга дўст бўлмаган давлатлар раҳбарлари кирмаган.
Песков 7 октябрь куни кечқурун Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан бирга бўлишини айтганди.