“Путин рухсат берса...”. Қодировнинг ўғли Зеленскийни ўзи тутмоқчи
Олам
−
10 Январь 8427 2 дақиқа
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг учинчи ўғли Адам Қодиров, агар отаси ёки Россия Президенти Владимир Путин буйруқ берса, Украина президенти Владимир Зеленскийни суд қилиш учун Грознийга олиб келишга ваъда берди. Бу ҳақда “Кавказский узел” нашри хабар берди.
Маълумки, Владимир Зеленский АҚШни Россияга босимни кучайтиришга, жумладан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни ҳам худди Венесуэла Президенти Николас Мадуро каби каби ҳибсга олишга чақирган. Бунга жавобан Рамзан Қодиров ҳам Зеленский ўз мақсадига бошқалар орқали эришмоқчи бўлаётганини танқид қилган.
Чеченистон ОАВ кеча, 9 январь Адам Қодировнинг Зеленский таклифига жавобан билдирган баёнотини кенг ёритди. Кичик Қодиров Зеленскийнинг отаси ҳақидаги сўзларини ҳақорат деб атаб, бу ҳолат “жавобсиз қолмаслигини” айтган. “Биз бундай нарсаларни унутмаймиз ва кечирмаймиз”, деб иқтибос келтиради “Вести Чеченской Республики” нашри Адам Қодировнинг сўзларидан..
“Агар Олий Бош қўмондон Владимир Владимирович Путин ёки отам буйруқ берса, биз сени қаерда бўлсанг ҳам топамиз – бу фақат вақт масаласи. Ҳеч қандай операцияни эълон қилмаймиз. Шунчаки келамиз, олиб кетамиз ва сени Грознийга олиб борамиз. Президент сифатида эмас, балки ҳарбий жиноятчи сифатида”, деган Адам Қодиров Зеленскийга мурожаат қилиб.
Украина Президентига қилган мурожаатида Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби ҳақоратли ва камситувчи ибораларни бир неча бор ишлатган.
“Сен йиғлайсан, увиллайсан, этикларни ўпасан ва кечирим сўрайсан. Сен бошлаган томошанинг якунини биз ёзамиз. Ва бу асло комедия бўлмайди”, деб таҳдид қилган Адам Қодиров.
Маълумот ўрнида, 17 ёшли Адам Қодиров қуйидаги лавозимларни эгаллаган: Россия Махсус Кучлар Университети куратори, Чеченистон раҳбарининг ёрдамчиси, Чеченистон Ички ишлар вазирлиги куратори, Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби ва Фаластинга ёрдам масалалари бўйича куратор. 2025 йил 19 сентябрда отаси унга шунингдек, маҳаллий даражадаги ташкилотлар томонидан мол-мулк солиғининг тўланишини назорат қилиш вазифасини топширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли Аҳмад Қодиров Чеченистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси