Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида иттифоқ тузмоқчи
Олам
−
28 Ноябрь 2022
15863Россия Президенти Владими Путин Қозоғистон ва Ўзбекистон билан уч томонлама иттифоқ тузиш таклифини билдирди. Бу ҳадқа Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев РФ Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда айтиб ўтди.
Тўқаев Путиннинг таклифи ҳақида фикр билдириб, бундай иттифоққа қарши эмаслигини таъкидлади.
“Бугун Владимир Владимирович ўзига хос уч томонлама иттифоқ яратиш зарурлиги ҳақида гапирди ва у Ўзбекистон Президентига қўнғироқ қилмоқчи. Исталган натижа ва келишувларга эришиш учун, бу мавзуни ҳам чуқур ўрганишимиз керак, ҳеч бўлмаганда мен. Аслида, биз бунга тайёрмиз. Нега энди йўқ”, деган Тўқаев Мишустин билан учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, Тўқаев Қозоғистонда ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонгач, илк расмий ташриф билан Россияга борди. Путин ва Тўқаев видеоконференция шаклида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари 81,31 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Унинг инаугурацияси 26 ноябрь куни бўлиб ўтди.