Тўқаев “катта оға”нинг олдига борди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кеча, 27 ноябрь куни расмий ташриф билан Москвага келди. У бугун, 28 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда республика раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

“Эртага Москвада давлат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтади. Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари видеоконференция шаклида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этадилар”, дейилади хабарда. 

Тўқаев учун бу давлат раҳбари лавозимига киришганидан кейинги илк хорижий сафардир. Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари 69,44 фоизлик иштирок билан 81,31 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Унинг инаугурацияси 26 ноябрь куни бўлиб ўтди. 

Шу билан бирга, Қозоғистон президенти сайловлардан сўнг Ереванда амалий ташриф билан бўлиб, 23 ноябрь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этди. 

29-30 ноябрь кунлари Тўқаев Францияда расмий ташриф билан бўлади. Парижда у Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда, улар давомида савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳаларда стратегик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Тўқаев ва Путин ўртасидаги сўнгги икки томонлама учрашув 19 август куни Сочида бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

336

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг