Путин Пашинян билан Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди
Олам
−
05 Июль 2023
2726Россия Президенти Владимир Путин Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
“Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазият, жумладан, Лочин йўлаги бўйлаб тўсиқсиз транспорт алоқаларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, таъкидланишича, суҳбат чоғида 2020-2022 йилларда Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасидаги келишувларнинг бутун мажмуасини изчил амалга оширишнинг принципиал аҳамияти ҳақида сўз борган.
Россия Федерацияси Президенти, шунингдек, Россия томони Арманистон-Озарбайжон тинчлик шартномасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлаган.
Мулоқотда турли даражадаги алоқаларни давом эттиришга келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов ва Арорат Мирзоян ўртасидаги тинчлик музокараларининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Блинкеннинг сўзларига кўра, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бир неча ҳафта ичида Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашиши кутилмоқда, унда томонлар яқин ҳафталар ва ойларда якуний келишувга эришишга интилади.