Озарбайжон ва Арманистоннинг “яраш оши” пишай деб қолди. Бош ошпаз – Америка!
Олам
−
30 Июнь 2023
4031Кеча, 29 июнь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов ва Арорат Мирзоян ўртасидаги тинчлик музокараларининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.
Арлингтондаги Жорж Шульц номидаги ташқи ишлар миллий ўқув марказида бўлиб ўтган музокараларнинг якуний йиғилишида сўзга чиққан Блинкен, учрашувда бўлажак келишувнинг айрим моддалари келишиб олингани, шунингдек, баъзи бир ечимларни топмаган масалалар бўйича позициялар чуқур тушунилганини билдирди.
АҚШ Давлат департаменти раҳбари “ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп” эканини тан олди, лекин музокаралар давомида иштирокчилар томонидан кўрсатилган “очиқлик, шаффофлик, тўғридан-тўғрилик руҳи”ни юксак қадрлашини таъкидлади.
“Бу ўзаро тушуниш ва пировардида келишувга эришиш йўлидир”, дейди Давлат котиби.
Блинкеннинг сўзларига кўра, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бир неча ҳафта ичида Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашиши кутилмоқда, унда томонлар яқин ҳафталар ва ойларда якуний келишувга эришишга интилади.
Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари жорий йилнинг 26 июнь куни музокаралар учун АҚШга келди. Энтони Блинкен вазирларнинг ҳар бири билан алоҳида учрашувлар ўтказди ва иккаласи билан ҳам қўшма йиғилишда қатнашди.
LiveБарчаси