Путин оммавий тадбирларда ўқ ўтказмайдиган жилет кийишни бошлади – ОАВ
Олам
−
06 Июнь
12756Россия Президенти Владимир Путин очиқ ҳаводаги оммавий тадбирларда кийими остига ўқ ўтказмайдиган жилет кийишни бошлади. Хавфсизлик хизмати унга буни қилишни қатъий тавсия қилган. Бу ҳақда "The Moscow Times" газетаси материалида сўз боради.
Президентни бундай тадбирларда яқиндан кўрган нашр суҳбатдошлари у камида 2023 йилдан бери зирҳ кийганини даъво қилмоқда. Хавфсизлик бўйича эксперт журналистлар илтимосига кўра, Путиннинг 9 май куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба парадидаги видеосини ўрганиб чиқди ва унинг пальтоси остида ўқ ўтказмайдиган жилет кийганини тасдиқлади.
Материалда Федерал хавфсизлик хизмати томонидан кўрилган бошқа хавфсизлик чоралари ҳақида ҳам сўз боради. Сафарлар чоғида шахсий ошпазлар Путин билан бирга учиб кетади, бироқ ходимларнинг махсус гуруҳи барча таомларни ейишдан олдин текширади. Путин атрофидаги соқчилар дипломат шаклида букланадиган зирҳли қалқонларга эга.
Нашрнинг таъкидлашича, Президент хавфсизлик хизмати бутун дунё бўйлаб сиёсатчиларга уюштирилган қатор ҳужумлар, жумладан, 2022 йилда Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг ўлдирилиши ва Словакия Бош вазири Роберт Фицога суиқасд уюштирилганидан хавотирда.
Бошқа хавфлар орасида Россиянинг Украинага бостириб кириши, Гаагадаги Халқаро жиноий суд томонидан Путинга қарши ҳибсга олиш ордери ва террорчиларнинг эҳтимолий ҳужумлари киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь