Путин Оқ Ўрдада тантанали кутиб олинди
Олам
−
09 Ноябрь 2023
6770Оқ Ўрда қароргоҳида Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Россия Президенти Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Россия етакчисини Оқ Ўрданинг катта залида кутиб олган. Президентлар бир-бирлари билан саломлашган. Анъанага кўра, олий мартабали меҳмонларни кутиб олиш учун фахрий қоровул саф тортган.
Рота раҳбари томонидан икки давлат раҳбарларига табрикнома берилгач, Қозоғистон ва Россия давлатларининг мадҳияси янграган.
Шундан сўнг Владимир Путин, протоколга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент маъмурияти аъзолари билан қўл бериб кўришган.
Маросимдан сўнг, Президентлар видеоалоқа орқали Россия ва Қозоғистон ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форумининг ялпи мажлисида иштирок этган. Бу йилги тадбирнинг мавзуси “Қишлоқ хўжалиги – кучли иқтисодиёт пойдевори” деб аталади.
Форум якунида йирик шартномалар пакети имзоланиши кутилмоқда. Қозоғистон ва Россия Президентларининг оммавий ахборот воситалари учун баёнот бериши ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 ноябрь куни эрталаб Остона аэропортида Путинни Қозоғистон Президенти шахсан кутиб олган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь