Путин нега коронавирусга қарши эмланмаяпти?
Олам
−
24 Ноябрь 2020
6476Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин коронавирусга қарши вакцина синовида кўнгилли сифатида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
У шунингдек, мамлакатда аҳолини оммавий равишда вакциналаш ҳали бошланмаганини қўшимча қилган.
“Бизда кенг кўламли вакциналаш бошланганича йўқ ва давлат раҳбари, албатта, кўнгилли сифатида унда қатнаша олмайди. У давлат раҳбари сифатида вакцинацияда иштирок эта олмайди – бу мумкин эмас”, деган Песков.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳозиргача иккита вакцина расман рўйхатда ўтказилган. “Спутник V” вакцинаси 11 августда, “ЭпиВакКорона” препарати эса 14 октябрда рўйхатдан ўтказилган.
LiveБарчаси