Путин Мўғулистонга борди (видео)

Олам

image

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан Россия Президенти Владимир Путин Халхин-Гол дарёсида совет ва мўғул қуролли кучларининг япон милитаристлари устидан қозонилган қўшма ғалабасининг 85 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун расмий ташриф билан Мўғулистонга борди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

"Музокаралар чоғида давлат раҳбарлари Россия-Мўғулистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашадилар. Бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган", дейилади хабарда.

Шунингдек, Владимир Путин ва Мўғулистон Давлат Буюк Хурали (парламенти) Раиси Дашзэгвийн Амарбаясгалан ва Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ ўртасидаги мулоқотлар режалаштирилган.

Бу Путиннинг 2023 йил март ойида суд Россия Президентини ҳибсга олиш учун ордер берганидан бери Халқаро жиноий суд(ХЖС)нинг Рим статутини имзолаган мамлакатга илк ташрифи бўлади. Мўғулистон 2000 йилда Рим статутини имзолаган ва 2002 йилда уни ратификация қилган. Расмий равишда ХЖСга аъзо давлатлар ордерни бажариши ва Путинни ҳибсга олиши шарт.

Шу билан бирга, Мўғулистон денгизга чиқиш имконига эга эмас ва фақат Россия ва Хитой билан чегарадош, бу Путинни ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш ҳақидаги фаразий ҳолатда Гаагага етказиш жараёнини мураккаблаштиради.

Маълумот учун, суд Путинни ҳарбий жиноятларда, хусусан, Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга мажбуран депортация қилишда гумон қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина ҳукумати Мўғулистонни Россия Президенти Владимир Путинни Халқаро жиноий суд буйруғи билан ҳибсга олишга чақирганди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Кремль Путиннинг Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олган Мўғулистонга сафаридан хавотирда эмаслигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Мўғулистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made