Путин Мирзиёевга қўнғироқ қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 24 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклаш мақсадида унга қўнғироқ қилди. 

Суҳбат аввалида Россия етакчиси Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги давлатчилик фаолиятига муваффақиятлар тилаган.

Шунингдек, Владимир Путин куни кеча Шавкат Мирзиёевни дўстлик ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги катта хизматлари учун Александр Невский ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолангани ҳақида хабар берган. Ўзбекистон раҳбари Россия Президентига Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражасига юксак баҳо бергани ва уларни янада мустаҳкамлаш масалаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган.

Суҳбатда олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилган. Ҳукуматлараро даражада йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик механизмлари доирасида, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори суръатини таъминлаш ва устувор кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида биргаликдаги фаол ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари ҳудудлар ўртасидаги самарали алоқалар ва алмашинувларни ҳам мамнуният билан қайд этиб, уларни янада кенгайтириш лозимлигини таъкидлаганлар.

Шунингдек, мулоқотда, минтақавий кун тартибига алоҳида эътибор қаратилган. Жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари юзасидан фикр алмашилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг