Путин масжид масаласида Рамзан Қодировнинг фикрига қўшилмади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг дунёдаги энг чиройли масжид ҳақидаги сўзларига қўшилмади, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Мунозаралар пайтида давлат раҳбари Қодировдан  Чеченистоннинг Шали шаҳрида очилган масжид ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг катта масжидми, деб сўради. Қодиров ижобий жавоб берди ва у ҳанузгача "ва ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг гўзал масжид" эканини айтди.

"Дунёдаги энг гўзал масжид - Санкт-Петербургда",  деди Путин.
"Мен сиз билан баҳслашолмайман, Владимир Владимирович", деб жавоб берди Қодиров.

Ўтган ҳафта Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европадаги энг катта масжид - Муҳаммад пайғамбар номи билан Мусулмонларнинг ифтихори очилди. У 30 мингдан ортиқ кишини қабул қилади ва унга туташ бўлган ҳудуд яна 70 минг одамни қабул қила олади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Қодиров

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг