Путин ХОҚнинг Россия спортчиларига муносабатини этник камситиш деб атади
Спорт
−
19 Октябрь 2023
5643Россия Президенти Владимир Путин Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) рус спортчиларига бўлган муносабатини этник камситиш деб атади. Бу ҳақда у Пермда бўлиб ўтган “Россия – спорт қудрати” халқаро форумида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Ўйинларнинг ўзи сиёсатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган одамларга нисбатан қўллаётган чекловларини сиёсий босим воситаси сифатида, қўпол ва аслида ирқчилик, этник камситиш деб, баҳолаш мумкин”, дейди Путин.
Россия Президенти шунингдек, ХОҚ энг яхши спортчиларнинг ўйинларда иштирок этишини, уларнинг сўзсиз ҳуқуқи эмас, балки “имтиёз” деб билишидан ғазабда эканини билдирган.
“Замонавий Халқаро Олимпия Қўмитасининг баъзи раҳбарларига раҳмат, биз ўйинларга энг яхши спортчиларнинг таклиф этилиши уларнинг спортдаги ҳуқуқи эмас, балки ХОҚ томонидан бериб қўйиладиган ўзига хос “имтиёз” эканини ва уни спорт натижалари орқали эмас, балки “имтиёз” сифатида қўлга киритиш мумкинлигини билиб олдик”, дейди у.
Путин ХОҚ асосчилари Пьера де Кубертен ва Алексей Бутовскийлар давридан бери кўп нарса ўзгаргани ва айримлари бутунлай йўқолиб кетганидан афсусда эканини таъкидлаган. Россия етакчисининг фикрича, ҳозирги кунда ХОҚнинг спортчиларни Олимпиадага қабул қилиш борасидаги ёндашувлари спортнинг ўзига хос хусусиятига зид келмоқда.
“Биз Олимпия Хартияси гўёки эскиргани ва энди ўзининг аввалги – универсал хусусиятига эга эмаслигини ҳам ўзимиз учун билиб олдик”, дейди Путин
Шу билан бирга, Путин хиёнат қилиш, бекор қилиш, алмаштириш ёки сотиш мумкин бўлмаган қадриятлар ҳали ҳам мавжудлигига шама қилган.
“Аслида, бу халқаро спорт ҳаракатларининг мазмунидир”, дейди Россия Президенти.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида Россия ва Беларусь спортчилари иштирок этса, Украина ва 35 давлатдан иборат коалиция мусобақани бойкот қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.
LiveБарчаси