Путин қарор қабул қилган – Байден Россия уруш бошлайдиган янги муддатни айтди

Олам

image
Путин Лукашенко билан НАТОга қарши ягона мудофаа маконини қурмоқчи north_east

Путин Лукашенко билан НАТОга қарши ягона мудофаа маконини қурмоқчи

АҚШ маъмурияти Россия Президенти Владимир Путин Украинага бостириб киришга қарор қилган деб ҳисобламоқда.

Кеча, 18 февраль куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда АҚШ Президенти Жо Байден Америка томонининг фикрича, Россия раҳбари юқорида қайд этилган қарорни маъқуллаганини айтди.

“Президент Путин Украинага бостириб кириш ниятида эканига” ишончингиз комилми, деган саволга Байден “Ҳа”, деб жавоб берди.

Шу муносабат билан АҚШ маъмурияти раҳбарига бу Вашингтоннинг Украина атрофидаги мавжуд вазият сабаб Москва билан дипломатик ҳамкорликни тўхтатаётганини билдирадими, деган савол берилди. “Йўқ”, деб жавоб берди Байден. 

“У [Путин] буни қилмагунча [яъни, Россия Украинага қарши ҳарбий куч ишлатмагунча] дипломатия ҳар доим вариант бўлиб қолади”, деган Байден. 

Путин дипломатия вариантини кўриб чиқаётганига ишониш учун қандай асослар борлигини тушунтириш сўралганда Оқ уй раҳбари шундай жавоб берди: “Бизда (АҚШ) катта разведка салоҳияти бор”.

Байденнинг айтишича, Россия кучлари яқин кунларда Украинага ҳужум қилиш ниятида.

Америка маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, “Россия кучлари ҳозиргача Украинани - Беларусь томондан, Россиянинг Украина билан чегараси бўйлаб ва жанубда Қора денгизгача ўраб олган”.

Байден Россия кучлари келгуси ҳафтада ёки яқин кунларда Украинага ҳужум қилишни режалаштирмоқда дейиш учун асоси борлигини айтган. У уруш бошланса, Россия Украина пойтахти - 2,8 миллион бегуноҳ одамлар яшайдиган Киев шаҳрини нишонга олишига ишонмоқда.

“Биз Россиянинг режалари ҳақида бир неча бор баёнот бердик. Биз можаро бўлишини хоҳлаётганимиз учун эмас, балки биз Россияни Украинага бостириб киришини оқлаш учун ҳар қандай имкониятдан маҳрум қилиш учун бор кучимиз билан интилаётганимиз ва бунга йўл қўймаслик учун”, деган Байден.

Унинг сўзларига кўра, “агар Россия ўз режаларини амалга оширса, ўзи танлаган ҳалокатли уруш учун жавобгар бўлади”.

Бундан олдин Байден Россия жорий йилнинг 16 февраль куни Украинага бостириб кириши ҳақида баёнот берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

914

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг