Путин Исроилнинг янги Бош вазири билан суҳбатлашди. Улар нимага келишиб олди?

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Президенти Владимир Путин ва Исроилнинг янги сайланган Бош вазири Нафтали Беннет телефон орқали суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.  

“Сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди”, дейилган хабарда. 

Хусусан, суҳбат давомида Иккинчи Жаҳон уруши воқеалари ҳақидаги тарихий ҳақиқатни сақлаб қолиш, нацизмни улуғлашга қарши кураш, Ҳолокостни инкор этиш ва Қизил Армиянинг Ғалабага қўшган ҳиссаси мавзуларида гаплашилган. 

Шу билан бирга, Путин ва Беннет Россияда ва Исроилда COVID-19 тарқалишига қарши олиб борилаётган чора-тадбирларни ҳамда қатор минтақавий масалаларни муҳокама қилган. Суҳбат давомида томонлар яқин кунларда учрашишга ҳам келишиб олган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 13 июнь куни Беннет 12 йил давомида ушбу лавозимни эгаллаган Биньямин Нетаньяхунинг ўрнига Исроил Бош вазири этиб сайланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Беннет

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг