Исроилда 12 йил ичида илк бор Бош вазир ўзгарди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Исроил парламенти — Кнессет кўпчилик овоз билан янги ҳукуматни тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат парламенти сайтида хабар берилган.  

“Кнессет кўпчилик овоз билан Нафтали Беннет бошчилигидаги 36-ҳукумат тузилишини маъқуллади”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, 60 нафар депутат янги ҳукуматга овоз берган, 59 нафари қарши бўлган. Янги ҳукумат раҳбари қасамёд қилиб улгурган. Беннетт 12 йил давомида ушбу лавозимни эгаллаган Биньямин Нетаньяхунинг ўрнига  Исроил Бош вазири этиб тайинланган. 

Аввалроқ, Яҳудийлар агентлиги (“Соҳнут”) раҳбари Ицхак Герцог Исроил Президенти этиб сайлангани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Беннет

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг