Путин бугун дунёдаги вазиятга баҳо бериши кутилмоқда
Олам
−
15 Июнь 2022
11996Россия Президенти Владимир Путин XXV Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий Форумининг ялпи мажлисидаги нутқида жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги вазиятни, жумладан, санкциялар, савдо урушлари, адолатсиз рақобатни баҳолайди. Президентнинг нутқи Россия иқтисодий ривожланишининг кейинги йўналишига бағишланади. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков брифингда журналистларга маълум қилди.
“Президент нутқига келсак, ҳозир у тайёрланмоқда. Президент жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатидаги мавжуд вазиятга баҳо бериши кутилмоқда. Албатта, бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти дуч келаётган муаммолар, адолатсиз давлатлараро рақобат, савдо-молия урушлари, санкциялар, чекловлар ва ҳоказолар ҳақида гапирамиз”, дейди Кремль вакили.
Ушаковнинг қўшимча қилишича, “президент кўп қутбли иқтисодий моделни шакллантириш бўйича ўз баҳоси билан ўртоқлашади ва бу жараён бутун жаҳон бозори иштирокчилари учун очадиган имкониятлар ва истиқболларни баҳолайди”.
Путиннинг Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий Форумидаги нутқининг асосий қисми мамлакатнинг келажакдаги иқтисодий ривожланишига бағишланади.
“Президент ўз нутқининг салмоқли қисмини бугун Россия олдида турган ва эртага кутаётган вазифаларга бағишлайди: мамлакатнинг кейинги иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ички ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш, қулай бизнес юритиш учун шарт-шароит яратиш, ташқи савдо ва инвестицияларни мустаҳкамлаш вазифалари”, дейди Кремль вакили.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15-18 июнь кунлари XXV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Ҳар йили у бўйича умумий суммаси бир неча триллион рубль бўлган юзлаб битимлар тузилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь