Путин америкаликлар билан музокара ўтказган Дмитриевга янги лавозим берди
Олам
−
24 Февраль 10400 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриевни халқаро иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакил этиб тайинлади. Путин шу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади.
Унга кўра, Дмитриев Россиянинг халқаро иқтисодиёт ва сармоя бўйича махсус вакили сифатида ишлайди.
Дмитриев 18 февраль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган АҚШ ва Россия музокараларида иштирок этди.
Кремль ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Юрий Ушаков ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокарада иштирок этган Дмитриев АҚШ вакиллари билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди.
Ар-Риёддаги Россия-АҚШ музокаралари
18 февраль куни Саудия Арабистонида Кирилл Дмитриевдан ташқари Россиядан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков иштирок этди. Дмитриев музокараларни “ижобий” деб атади.
Учрашувда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц ва Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф иштирок этди. Украина ва Европа давлатлари музокараларда қатнашмади.
Эслатиб ўтамиз, Дмитриев Саудия Арабистонида икки томонлама музокаралар бошланишидан олдин Америка нефть компаниялари Россияга қайтиши мумкинлиги, Кремль ҳам АҚШ билан Арктикадаги қўшма лойиҳалардан манфаатдор эканини айтганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь