Путин Алиевга қулаган самолёт учун товон тўлашини айтди

Олам

image
Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати юзасидан Россияга қарши судга даъво қилмоқчи north_east

Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати юзасидан Россияга қарши судга даъво қилмоқчи

Ўйин энди бошланди. 20 сонияда 2 та зарба, 24 сонияда 2 та бегона товуш. Булар нимани англатади? north_east

Ўйин энди бошланди. 20 сонияда 2 та зарба, 24 сонияда 2 та бегона товуш. Булар нимани англатади?

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 9 октябрь куни Тожикистонга давлат ташрифи доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Владимир Путин Илҳом Алиев билан учрашувни 2024 йил охирида содир бўлган AZAL авиакомпанияси самолёти фожиасига оид вазиятни муҳокама қилишдан бошлашни таклиф этди. 

Путиннинг айтишича, ҳалокат сабаблари орасида украин ҳарбий дронининг ҳавода бўлгани ҳам бор. Унинг таъкидлашича, фожиа содир бўлган куни Россия ҳудудини кесиб ўтган учта украин дрони кузатилган. Путиннинг маълум қилишича, Россиянинг ҳаво мудофаа тизими томонидан учирилган икки ракета AZAL самолётига бевосита тегмаган, балки фақат бир неча метр масофада портлаган. Алиев билан учрашув чоғида Россия раҳбари самолётга эҳтимол пораланувчи уруш қисмлари эмас, балки ракета парчалари тегган бўлиши мумкинлигини айтди. 

Путиннинг сўзларига кўра, самолёт экипажига Махачқалага қўниш таклиф қилинган, бироқ улар базавий аэропортга йўналишни давом эттиришни танлаган. Россия Президентининг таъкидлашича, AZAL самолёти ҳалокати билан боғлиқ ҳолда барча масъул мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Путин Россия осмонида содир бўлган ушбу фожиа учун аввал ҳам узр сўраганини эслатиб, яна бир бор ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирди. Путиннинг таъкидлашича, Москва катастрофани тергов қилишга тўлиқ ёрдам кўрсатмоқда ва Россия товон тўлаш масаласида зарур ишларни амалга оширишга тайёр.

“Бизга юклатилган бурч – яна бир бор такрорлайман – содир бўлган барча воқеаларга объектив баҳо бериш ва ҳақиқий сабабни очиқ эълон қилишдир”, деди Россия Президенти.

Маълумот учун, Embraer 190 самолёти 2024 йил 25 декабрь куни Баку-Грозний йўналишида парвоз қилаётганда Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида қулаган эди. Дрон ҳужумлари сабаб Чеченистон пойтахтига қўна олмаган самолёт мажбурий равишда маршрутни ўзгартирган. Бортидаги 67 кишидан 39 нафари ҳалок бўлган, улар орасида 16 россияликдан 7 киши бор эди.

Қайд этиш жоиз, бу икки лидернинг бир йил ичидаги биринчи учрашуви бўлиб, музокаралар Душанбе шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Душанбе шаҳридаги музокаралар узоқ танаффусдан кейинги илк тўлақонли учрашув бўлди. Путин ва Алиев сўнгги марта сентябрь ойида Хитойда ШҲТ саммити доирасида кўришган эди, бироқ, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, ўшанда мазмунли мулоқот бўлмаган.

Президентларнинг сўнгги расмий учрашуви ўтган йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган. Путин ва Алиев ўртасидаги биринчи телефон суҳбати эса жорий йил 7 октябрда – Россия президентининг туғилган кунида амалга ошган. Кремль вакили ушбу суҳбатни муҳим деб атаган.

Песковнинг сўзларига кўра, бугунги музокаралар кун тартибида, энг аввало, икки томонлама муносабатлар туради.

“Учрашувнинг ўзиёқ икки лидернинг долзарб масалаларни муҳокама қилиш нияти борлигини кўрсатади”, деди Песков. 

У Озарбайжон томони номидан гапира олмаслигини, аммо Россия томони ижобий кайфиятда эканини қайд этди.

“Россия ва Озарбайжон муносабатларида муаммолар мавжуд, аммо ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган қизиқиш барчасини ўз ўрниға қўяди”, деган эди Владимир Путин сентябрь ойи бошида.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Озарбайжон Илҳом Алиев AZAL

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг