Путин АҚШ Марказий Осиё мамлакатларини тиз чўктирмоқчилигини айтди

Олам

image

Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ Марказий Осиё давлатларига босим ўтказмоқда. Аммо улар тиз чўкмадилар. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 28 май куни Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлаш чоғида журналистларга маълум қилди. 

“Марказий Осиё минтақасига ҳам босим ўтказилганини биламиз. Аммо мен ҳали ҳамма тиз чўкиб,  ет элдан келган ҳар қандай буйруқни кўр-кўрона бажаришга тайёрлигини кўрмаяпман”, дейди Путин. 

Шу билан бирга, Россия Президенти америкаликлар ва европаликлар Россия Федерациясининг минтақадаги ҳамкорларига зарар етказадиган маълум ҳаракатларни содир этишларини тан олди.

Унинг қайд этишича, Қўшма Штатлар алданган ноҳукумат ташкилотларидан фойдаланиб, заиф мамлакатлар аҳолисининг онгини манипуляция қилмоқда. Ҳукумат кучли бўлган мамлакатларда чет элдан келган дағдағаларга парво қилинмайди. 

“Албатта, давлатлар заиф ва ўзларига ишончлари йўқ, айниқса, Американинг қўлидан озиқланадиган ўнлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлган мамлакатларда. Бу мамлакатларда маҳаллий аҳоли онгини манипуляция қилиш, амалдаги ҳокимиятга босим ўтказиш осонроқ”, дейди Россия Президенти. 

Унинг урғулашича, ҳозирги ҳукумат ўзини ишончли ҳис қилган жойда – у бутун фаолиятини суверенитет, ўз халқи ва ўз мамлакати манфаатларини мустаҳкамлашга бағишлаган жойда, четдан келаётган бу пўписаларга жавоб бермайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made