Пугачёва Исроилга қайтганини маълум қилди
Маданият-санъат
−
16 Декабрь 2023
9678“Биз Макс билан юбилейга борамиз”. Хонанда Алла Пугачёва “Instagram“даги саҳифасида дўсти, мусиқачи ва "хорижий агент" Андрей Макаревичнинг 70 йиллик юбилейини нишонлаш учун Кипрдан Исроилга қайтганини маълум қилди.
“Биз Макс билан ажойиб инсон ва мусиқачининг юбилейига борамиз. Андрей Макаревич 70 ёшда. Биз меҳмондорчиликка отландик”, деб ёзади рус эстрадаси юлдузи.
Пугачёванинг эри ҳажвчи Максим Галкин ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Европа бўйлаб гастроль сафаридан сўнг, мамлакатга қайтгани акс этган видеосини жойлади.
Ўтган йили комедиячи Рус босқинини омма олдида қоралаганидан кейин Алла Пугачёва ва болалари билан Исроилга кўчиб кетганди.
Бироқ, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги жанговар ҳаракатлар авжига чиққач, улар бир муддат гастроль сафари баҳонасида янги ватанини тарк этганди. Шу аснода рус юлдузлари Кипрдан қўним топгани айтилганди.
Аввалроқ, қидирувдаги Пугачёванинг набираси Россияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси