Прокурор Мубашшир Аҳмадга 7 йил сўради
3-саҳифа
−
18 Сентябрь 7055 2 дақиқа
Бугун, 18 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида диний олим ва блогер, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Судда давлат айбловчиси Мубашшир Аҳмадга 7 йил қамоқ жазосини сўраган. Бу ҳақда “Azon Global” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, прокурор бу сўровини ҳеч қандай сабаб билан асосламаган.
“Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, бундай жазо сўралиши асоссиз ва адолатсиздир! Зеро ўтган суд мажлисларида устознинг ишига доир хулоса берган экспертлар ўз даъволарини исботлай олишолмаган эди. Бунинг бевосита гувоҳи бўлган прокурорнинг бу қадар катта муддатли жазо сўраши одамни ташвишга солади ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва адолатини шубҳа остига қўяди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, суднинг кейинги мажлиси жорий йилнинг 22 сентябрига қолдирилган.
Маълумот учун, Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Турсуновнинг бундан олдинги суд мажлиси 15 сентябрь куни бўлиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Алишер Турсунов Истанбулнинг Боҳчашеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик, ижтимоий тармоқларда Турсунов Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида маълумотлар тарқалди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Алишер Турсуновни Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганини расман тасдиқлаганди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь