Профилактика инспекторларига янги ваколат берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларига маҳаллаларда экологик назоратни амалга ошириш бўйича қуйидаги вазифа ва ваколатларни бериш орқали “Экологик патруль” ишлаш тизими кенгайтирилади:

•    маҳаллаларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, браконьерликка қарши курашиш;

•    экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар ҳамда браконьерликка қарши курашиш бўйича бевосита маъмурий жавобгарликка тортиш ва терговга қадар текширувни амалга ошириш.

Экологик назорат жамоатчи инспекторлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик ҳолатларини аниқлаши ва зарур чоралар кўриши натижаларига кўра пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

Ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, патруль-пост хизмати ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағлар 30 фоизи миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Экологик назорат жамоатчи инспекторларига Давлат қўмитаси томонидан юритиладиган “Яшил макон” ва бошқа платформалардан фойдаланиш имконияти яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

экология

Баҳолаганлар

865

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг