Профессионал ва оддий клублар ўртасидаги фарқни жамоатчилик тушунаётгани катта ютуқ – Диёр Имомхўжаев

Спорт

image

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев айни вақтда Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клубидаги ҳолат, жамоада юзага келган муаммоли вазиятлар ҳақида фикр билдирди.

“Сўнгги уч ҳафта давомида “Пахтакор” қийин даврни бошдан ўтказди дейиш мумкин. Клуб келажаги борасида қатор саволлар мавжуд эди ва уларнинг ҳаммасига ҳам ҳозирга қадар жавоб топилмади. Бироқ “Пахтакор” бир неча йиллардан буён тўғри тизимда фаолият олиб келаётгани сабабли молиявий муаммолар жамоанинг кайфиятидан бошқа нарсага таъсир ўтказаётгани йўқ, иш бир маромда давом этяпти. Асосий футболчилар ва мутахассислар билан бир неча йиллик шартномалар имзолангани, клуб структурасидаги мутахассислар ўз вазифаси ҳис қилиши клубнинг шунчаки сочилиб кетмаслигига сабаб бўлади. Ойлик-маошлар кечикиши мумкин, бироқ иш тўхтаб қолмайди”, дейди Имомхўжаев.

Шунингдек, ЎзПФЛ бош директори клубларда ҳомийларнинг ўзгариши иш тизимига қандай таъсир ўтказиши бўйича ҳам фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизнинг шароитда шундай – ҳомийлар, инвесторлар ўзгариб туриши мумкин. Бироқ иш бир текис давом этиши учун клуб тўла шаклланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади. “Пахтакор”, “Насаф”, “Бунёдкор”, АГМК, “Металлург”, “Локомотив”, “Турон”, “Шўртан” каби клублар шундай ишлаяпти. Профессионал футбол клуби ва шунчаки футбол жамоаси ўртасидаги фарқ қандай эканлигини ўзбек футболи жамоатчилиги тобора тушуниб бораётгани бизнинг катта ютуғимиз”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни ЎзПФЛ янги мавсум тақвими билан боғлиқ муаммолардан қандай чиқмоқчи эканлиги маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор ЎзПФЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг