Приморскда ўзбекистонлик қурувчиларга эҳтиёж катталиги айтилди

Олам

image

Россиянинг Приморск ўлкасида қурилиш соҳада ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига нисбатан эҳтиёж мавжуд ва қизиқиш юқори. Бу ҳақда ТАСС вилоят қурилиш вазири Виталий Блоцкийга таяниб, хабар берди. 

Унинг қайд этишича, Приморья қурилиш индустриясининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжи 2023-2025 йиллардаги иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда 17 минг кишидан ошади.

“Бугунги кунда вилоятда қурилиш соҳасида малакали кадрларга эҳтиёж сезилмоқда, жумладан, прогнозда 2023-2025 йилларда қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини ҳисобга олган ҳолда қарийб 17,3 минг киши. Приморск ўлкаси қурилиш индустрияси корхона ва ташкилотлари қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижликларни (жумладан, КХДР,Хитой ва Ўзбекистон фуқароларини) жалб қилишдан манфаатдорлигини билдиради”, дейди Блоцский.

Унинг билдиришича, муаммони ҳал қилиш доирасида Приморья қурилиш вазирлиги вилоят Касбий таълим ва бандлик вазирлиги, бандлик хизматлари билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. 2023 йилдан бери Приморск ўлкаси "Касбийлик" федерал лойиҳасида иштирок этмоқда, унинг доирасида Уссурийскдаги Узоқ Шарқ техник коллежи негизида Приморск ўлкаси қурилиши бўйича ўқув ва ишлаб чиқариш маркази яратилмоқда. Лойиҳа доирасида коллежда аниқ корхоналар учун таълим касбий дастурлари яратилади, компания вакиллари ўқув жараёни ва таълим дастурларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишлари мумкин бўлади. 

Приморьяда амалга оширилаётган қурилиш лойиҳалари ҳақида гапирар экан, Блоцкий 2022-2023 йилларда минтақада ижтимоий инфратузилма объектлари: соғлиқни сақлаш, мактабгача ва ўрта таълим, спорт, маданият, аҳолини муҳофаза қилиш объектлари қурилиши бошланганини айтди.  

“2024 йилда амалга оширилиши давом эттириладиган объектларнинг умумий сони 25 тадан ошади. Шу муносабат билан асосий саъй-ҳаракатларни ушбу объектлар қурилишини якунлаш ва белгиланган муддатда фойдаланиш учун топширишга қарор қилинди”, дейди манба. 

Маълумот учун, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, жорий йилнинг январь-август ойларида 28 минг 207 нафар Ўзбекистон фуқароси хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан 7,5 фоизга кўп. Эътиборлиси шундаки, уларнинг қарийб 72,5 фоизи (20 минг 450 нафар) Россияга жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати армия сафини Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Улар кўпинча зўравонликка асосланган рейдлар орқали тўпланади. Ҳарбий комиссияларга олиб борилган муҳожирлар таҳдид ва калтаклардан сўнг Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

миграция меҳнат муҳожирлари ўзбекистонлик мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг