Пригожин шифохонага ётқизилди

Маданият-санъат

image

Россиялик машҳур продюсер Иосиф Пригожин тўсатдан ташқари шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар берди. 

Ушбу вазият ҳақида продюсерлик маркази директори ва Пригожиннинг биринчи ёрдамчиси Станислав Калинкин ОАВга маълум қилди. Пригожиннинг шифохонага ётқизилиш сабаблари ҳозирча очиқланмаган. 

Аммо шу кунга қадар ҳам продюсернинг соғлиғи бир неча бор ёмонлашганди. Хусусан, апрель ойида суратга олиш майдончасига продюсер учун тез ёрдам чақирилганди. Бундан ташқари, унинг ҳамкасби Лера Кудрявцеванинг айтишича, Пригожин соғлиғининг ёмонлиги ва уйқусизликдан шикоят қилган. Кейинроқ эса, унга микроинсульт, ишемик хуруж ташхиси қўйилган. 

Маълумот учун, Иосиф Игоревич Пригожин 1969 йил 2 апрелда Махачқалъада туғилган. У “Йил продюсери”, “Ўн йилликнинг энг яхши продюсери”, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” мукофотлари лауреати. 

Йиллар давомида у қўшиқчи Валерия, Вахтанг Кикабидзе, Николай Носков, Александр Маршал, Авраам Руссо, Кристина Орбакайте, Валерий Дидюля ва бошқалар билан мусиқалар яратган. Шунингдек, Пригожен Россия мусиқа фестиваллари, концертлари ва теледастурлари ташкилотчиси, “Авто Плюс” телеканалининг бош директори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиялик қўшиқчи ва бастакор Элтон Жон бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия шифохона Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг