Президент жаҳон чемпионига автомобиль совға қилди
Спорт
−
27 Октябрь 10056 1 дақиқа
Кеча, 26 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида оғир атлетика бўйича Норвегияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат Оғир атлетика федерацияси раҳбарияти иштирок этган ушбу маросимда дунё биринчилигида 3 та олтин медални қўлга киритиб, -110 кг вазн тоифасида мутлақ чемпионликка эришган Акбар Жўраев ҳукуматнинг тегишли қарори асосида Президент совғаси – BYD автомобили ҳамда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, мазкур йўналишда 2 та бронза медалига сазовор бўлган Руслан Нуриддинов ва бошқа спортчиларнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегияда ўтказилган оғир атлетика бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон умумжамоавий медаллар жамғармаси бўйича Хитой ҳамда Жанубий Корея билан бирга 5-ўринда якунлаганди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси