Президент Японияда қайси соҳаларга оид келишувлар имзолаши маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда жорий йил охирида Шавкат Мирзиёевнинг Японияга амалга оширадиган ташрифи бўйича маълумот берилди. Унга тайёргарлик доирасида Токио билан энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларига доир келишувларга эришилгани таъкидланди.

Шунингдек, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, япон технологиялари асосида электростанция қуриш, сув тозалаш ва сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, шаҳар қатновига мўлжалланган электробуслар ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилаётгани қайд этилди.

Ушбу олий даражадаги ташрифга тайёргарлик ҳамда Япония билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолати бўйича маълумот берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Япония

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг