Қозоғистон коронавирус вакцинасининг клиник синовини бошлади
Олам
−
17 Сентябрь 2020
5558Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари бошланди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги маълум қилди.
“Фан қўмитасининг биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилган коронавирус инфекциясига қарши QazCovid-in вакцинасининг клиник синовлари бошланди”, дейилади хабарда.
Вакцина синовининг биринчи ва иккинчи босқичида фақатгина колонтёрлар эмаланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бунгу рухсат берган.
“Фақатгина 244 киши кўнгилли бўлиши мумкинлигига қарамасдан илмий-тадқиқот институтига қисқа вақтда кўплаб кўплаб хоҳловчилар ариза топширган. Биз эълон берилганидан бир неча кун ўтиб, қабулни тўхтатишга мажбур бўлдик”, деган Таълим ва фан вазири Мирас Дауленов.
Вазирликнинг маълум қилишича, 26 июль куни QazCovid-in вакцинасини дастлаб 7 кейин, яна 20 нафар олим қабул қилган. Уларда ўсувчи вакцина шаклланган. Таҳлил натижалари вакцинанинг хавфсизлиги ва юқори иммунитет хосил қилишини кўрсатган. Ҳозир эмланган барча ходимлар ўзини яхши ҳис қиляпти ва ишини давом эттиряпти.
ЖССТ 15 май куни Қозоғистонда тайёрланган коронавирусга қарши вакцинани номзод вакциналар рўйхатига киритган. 29 августда эса мазкур вакцина клиник синовларга рухсат берилган вакциналар қаторидан ўрин олган.
LiveБарчаси