Президент пропискага оид қонунни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Қонунга кўра, қуйидаги асосий ўзгаришлар тасдиқланди:

•    “прописка” тушунчаси бекор бўлиб, ўрнига “рўйхатга олиш” тушунчаси киритилди;

•    эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланди;

•    иш жойидан доимий рўйхатга олинганлар ишдан кетгандан кейин ҳам пропискасини йўқотмайдиган бўлди;

•    Тошкентда жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини юритаётган мутахассислар мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

473

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг