Президент Мирзиёев “Арқадағ” билан суҳбатлашди

Жамият

11111

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давомида Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, мамлакатларнинг стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланаётгани қайд этилган.

Шунингдек, суҳбат давомида савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик ҳақида гаплашилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арқадағ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг