Президент қизи Саида Мирзиёевани Урсула фон дер Ляйен билан таништирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тўнғич қизи, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевани Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта билан таништирди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

“Форум доирасида Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан шахсан танишганимдан мамнунман. Урсула фон дер Ляйен хонимнинг етакчилиги ва иқлим кун тартибини илгари суришдаги изчиллиги илҳом бағишлайди ҳамда самарали халқаро ҳамкорликка бўлган ишончни мустаҳкамлайди”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен 2 апрель куни "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги саммитда қатнашиш учун Самарқандга келди. Кеча, 3 апрель куни Шавкат Мирзиёев Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди. Уларнинг ҳузурида Тошкентда Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди.

Бугун, 4 апрель куни эса улар “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ва Самарқанд халқаро иқлим форумида иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Марказий Осиё – Европа Иттифоқи Урсула фон дер Ляйен Самарқанд саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг