Президент ишдан олган иккита қўмита раиси ўринбосарлари янги лавозимларга тайинланди
Жамият
−
17 Октябрь 2022
14409Аввалроқ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Бекзод Умматов Президент қарорлари билан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Лавозимидан олинган Сирожиддин Валиқулович Бердиқулов Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Шунингдек, Бекзод Ҳамзаевич Умматов Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Азизбек Латифжонов ҳам лавозимидан озод этилганди. У Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари, Сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан ишлаган Акмал Арзиевич Мирзаев Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига ҳоким бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь