Президент ишдан олган иккита қўмита раиси ўринбосарлари янги лавозимларга тайинланди

Local

image
Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди. Аввалгисини Президент ишдан олганди north_east

Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди. Аввалгисини Президент ишдан олганди

Аввалроқ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Бекзод Умматов Президент қарорлари билан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Лавозимидан олинган Сирожиддин Валиқулович Бердиқулов Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди. 

Шунингдек, Бекзод Ҳамзаевич Умматов Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Азизбек Латифжонов ҳам лавозимидан озод этилганди. У Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари, Сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан ишлаган Акмал Арзиевич Мирзаев Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига ҳоким бўлди.


Tags

Rate Count

342

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends