Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташрифи аввалида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 1 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилган. Дастлаб, Қуръони Карим оятлари тиловат этилган. 

“Аллоҳдан юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимиз манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатларга хайру барака тилаб дуо қилинди”, дейилади хабарда.

Шундан сўнг, давлат раҳбари мақбара мажмуасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини, бўлажак пардозлаш намуналарини кўздан кечирган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Франция Президенти Эммануел Макрон Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди. Кечки соатларда Макрон Самарқандга етиб келиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг