Президент ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурорига ҳайфсан берди
Жамият
−
27 Январь 6406 2 дақиқа
Жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан банд. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Президентга кўра, Тошкент шаҳар ички ишлар тизимидаги терговчи ва суриштирувчилар фаолиятида сифат йўқ. Масалан, ходимларда малака етишмагани учун ўтган йили 833 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилмай, ҳисобдан яширилган.
“Шаҳарда жиноятчилик 2 мингтага камайтирилди” деб ҳисобот берилгани билан пойтахтдаги 26 та маҳалла “қизил”, 465 таси “сариқ” тоифада қолган.
Республикадаги 208 та туман ичида Чилонзор оилавий зўравонлик, талончилик, безорилик бўйича, Юнусобод босқинчилик бўйича биринчи ўринда. Ёки ўтган йили Яшнобод ва Мирободда қотиллик, Олмазорда тан жароҳати, Шайхонтоҳурда талончилик ҳолатлари энг кўп бўлган.
Шу боис, яқинда ушбу туманлар Ички ишлар бошлиқларининг барчаси янги қўйилган. Улар ташаббус қилиб, ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан бандлиги танқид қилинган.
Равшан Султонхўжаев ва Анвар Ўрмоновга ҳайфсан берилиб, олти ойлик синов муддати тайинланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектр йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари республикага намуна бўлмаётганини айтганди.
Live
Барчаси