Тошкент прокурори вазифасини бажарувчи тайинланди

Жамият

image

Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Буни Бош прокуратура томонидан эълон қилинган хабардан англаш мумкин.

Билдирилишича, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 15 июль кунидан 15 август кунига қадар “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” номи остида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ойлиги доирасида профилактик тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан, ўтказилган саф тайёргарлигида шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмонов ҳам иштирок этган.

Маълумот учун, Анвар Ўрмонов 2023 йилдан буён Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Ундан аввал у Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида прокурорлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил январдан 2025 йил июлгача пойтахт прокурори лавозимида ишлаб келган Эркин Йўлдошев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланганди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Анвар Ўрмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг