Шавкат Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот органларини танқид қилди
Жамият
−
27 Январь 9469 1 дақиқа
Бугун, 27 январь куни Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектр йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари республикага намуна бўлмаётганини айтди.
Давлати раҳбари масъулларни пойтахтда ресурс ҳам, куч-воситалар ҳам, илмий салоҳият ҳам етарли бўлишига қарамасдан, ҳалигача эски «қолип»дан чиқиб кета олмаётгани танқид қилган.
“Пойтахтнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари – прокурор вазифасини бажарувчи А.Ўрмонов, ички ишлар (Султонхўжаев), департамент (биринчи ўринбосар Кенжаев), хавфсизлик (Берлибоев), гвардия (Ортиқов), суд (Исмоилов), адлия (биринчи ўринбосар Назаров), божхона (Саидов), солиқ раҳбари (Насимжонов) республикага намуна бўлмаяпти”, дейилади хабарда.
Қолаверса, Тошкент шаҳридаги профилактика хизматларининг иши тўғри ташкил этилмагани учун муаммолар тўпланиб қолгани қайд этилган.
Қўшимча қилинишича, ички ишлар бошлиқлари профилактика инспекторларини эрталаб соат еттида ва кечқурун ўнда йиғиб, соатлаб йиғин ўтказади. Улар ҳуқуқбузарлик билан ишлаш ўрнига коммунал қарздорлик ва алимент ундириш, армияга юбориш ва бошқа жамоат ишларига ҳам жалб қилиняпти.
“Оқибатда уларни маҳалладан топиб бўлмайди. Бир нечта маҳаллага ўзим одам юбордим. Кўпи иш жойида йўқ ёки бошқа ишни қилиб юрибди”, деган Президент.
Live
Барчаси